Россия-Украина уруши давом этаётган айни кунларда юз берган яна бир воқеа барчани ёқа ушлашга мажбур қилди. Муҳим стратегиялар учун хизмат қилувчи Қримдаги Карч кўпригида куни кеча тонги пайт портлаш юз берди.
Украина томонидан келган хабарга кўра эса кўприкнинг армия томонидан портлатилгани айтилиб, бу ҳали “Бошланиши” экани айтилди. Путин, воқеадан кейин хабар топди, ушбу ҳодисада 3 киши ҳаётдан кўз юмди.
Бу кўприк 2014 йилда Россия тарафидан босиб олинган Қримни Россия билан боғлаб турарди. 2018 йилда Россия президенти Путин қурдирган ушбу кўприк 19 километр. Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуруҳи ёнғинга қарши курашаркан, портлашнинг темир йўлдаги ёқилғи тўла вагонлардан бирида чиққанини айтди.
Ҳодисанинг қасддан қилинганми йўқми аниқлаш учун ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидланди. Украина ахборот хизмати бу воқеанинг уюштирилганини айтиб ўтди. “Бу ҳали бошланиши, қонуний бўлмаган ҳар битта нарса йўқ бўлиши керак” дейилди. Кўприкнинг ёнаётгани тасвирланган видео туғилган кун табригини куйлаётган аёлнинг сурати билан ёнма-ён қўйилиб, “Хайрли кун! Украина.” деб ёзилган табрикнома Путинга жўнатилди. Воқеа жойида оламдан ўтган 3 киши катта эҳтимол билан портлаган камазга яқин юриб кетаётган машинанинг йўловчилари бўлиши мумкин. Бир аёл ва икки эркакнинг жасади денгиздан топилган.
Россия суриштирув хизмати камаз эгасининг шахсини аниқлаганини хабар қилди. Камаз эгаси Краснодарлик бўлгани айтилмоқда. Юқоридаги маълумотларда портлаш бир камазда юз берган дейилса, бир темир йўлдаги поездда дейилмоқда. Бундан келиб чиқадики, воқеалар тафсилоти ҳали тўлиқ ўрганилганича йўқ. Нима бўлганини вақт кўрсатади.