Қирғизистон Ўзбекистондан 19699 гектар ер олади

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев мамлакат парламентида ўтган йиғилишда Ўзбекистон билан чегара делимитацияси доирасидаги ер алмашувлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда KaktusMedia хабар берди.

Қайд этилишича, келишув бўйича Ўзбекистон 4485 гектар, Қирғизистон эса 19699 гектар ер олади. Ташиевнинг таъкидлашича, келишув имзоланса, Қирғизистон қуйидаги ерларга эга чиқади:

  • Ғовасой ҳудуди (Ғовасой дарёси ўтган ҳудуд) — 12 949 гектар;
  • Ола-Бўка туманидаги Кўксерек қишлоғи — 105 гектар;
  • Ола-Бўка туманидаги Баястан қишлоғи — 212 гектар;
  • Унгар-Тоо тоғи — 35 гектар;
  • Қорасув туманидаги Оқтош қишлоғи — 100 гектар;
  • Oла-Бўка туманидаги Қорабелес қишлоғи — 25 гектар (аввал Ўзбекистон таркибида бўлган);
  • Шаҳрихонсойнинг бир қисми — 19,5 гектар;
  • Сўзак туманидан қўшимча 500 гектар;
  • Ўзган туманидан қўшимча 500 гектар;
  • Ўрта тўқай сув омбори — 1009,5 гектар (тўлалигича);
  • Ола-Бўка туманидаги Биринчи май ва Кўксерек қишлоқлари;
  • Оқсой туманидаги Жетиген, Кербен ва Аэропорт қишлоқлари — 571 гектар;
  • Ноокен туманидаги Шамалдисой қишлоғи — 1088 гектар;
  • Аравон тумани — 148 гектар;
  • Қадамжой туманидаги Кўкдала ва Пилдириқ ҳудудлари — 1 013 гектар.