11 октябрь куни эрталаб Украинанинг Винница вилоятидаги Ладижин иссиқлик электр станциясига иккита Shahed-136 камикадзе-дронлари ҳужум қилди, бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Борзов маълум қилди.
«Жануб» ҳаво қўмондонлиги хабарига кўра, 11 октябрга ўтар кечаси Николаев вилоятида бешта, Одесса вилоятида эса учта Shahed-136 дронлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими томонидан йўқ қилинган.
11 октябрь куни эрталаб Украинанинг аксарият вилоятларида яна ҳаво тревогаси эълон қилинди. Кейинроқ эса бутун Украина ҳудуди бўйлаб ҳаво тревогаси ҳақида хабар берилди.