Британия ҳукуматининг Алоқа Маркази Россиянинг Украинага ядровий қурол қўллаши учун бирор бир асоси йўқлигини айтди. Бринтания Алоқа Маркази вазири Жеремий Флеминг мавзу билан алоқадор фикрини баён қилатуриб “Ядровий қуролни ишлатиш борасида гап кетганда эътиборли бўлиш керак, бу шунчаки айтиладиган гап эмас” деб муносабат билдирди.
Шунингдек, у “Россия армиясининг ва Россия президенти Владимир Путиннинг Украина урушига нисбатан қўллаётган усулини хушламасак ҳам, ҳатто нафратлансак ҳам, ҳозирча бизга маълум сабаблар асосида мулоҳаза қиламиз. Бунга ядро қуролини ишлатиш мавзуси ҳам тааллуқли” деди ва қўшимча қилди: “Путиннинг ҳам бу урушни янада кенг кўламда давом эттиришнинг оқибатидан хавотирга тушаётганига ишончим комил. Бу хавфга бошқа томондан қараяпти, бироқ ҳозиргача урушда бошқача тактикага қўл ургани йўқ”.
Флеминг ушбу нутқини ҳар йил Бирлашган Қироллик Хизматлари Институтида ўтказиладиган семинарда баён қилди. Путиннинг нотўғри қарорлар қабул қилаётганини таъкидлаган Флеминг, Россия лидерининг ўтган ҳафтада юз берган сафарбарлик чақириғини чорасизликнинг бир кўриниши эканлигини айтиб ўтди.
Флеминг “Россия халқи ва армиясининг чорасиз қолганлигига гувоҳ бўляпмиз” деди. Вазир, март ойидаги сўзлаган нутқида ҳам Украинадаги айрим Рус аскарларининг вазифаларини бажаришдан бош тортишганини, урушда фаолларнинг ҳам хатоликка йўл қўйилгани сабаб ўз самолётларидан бирини ўққа тутишганини айтган эди.