NASA астероид траекториясини ўзгартиришга муваффақ бўлди

NASA Ерни астероидларнинг эҳтимолий таҳдидларидан ҳимоя қилиш технологиясининг синови муваффақиятли ўтганини эълон қилди: DART космик зонди Диморф астероидининг парвоз йўлини муваффақиятли ўзгартирди. Тўқнашув астероиднинг орбитал вақтини 32 дақиқага қисқартирди, бу миссия мақсадли кўрсаткичидан 25 мартадан ортиқроқдир.

Шу билан, инсоният биринчи марта самовий жисмнинг ҳаракатини ўзгартирди. NASA раҳбари Билл Нельсоннинг айтишича, бу сайёралар мудофааси ва инсоният учун муҳим бурилиш давридир.

Эслатиб ўтамиз, DART зонди 27 сентябрь куни Ердан деярли 11 миллион км узоқликда бўлган Диморф астероиди билан тўқнашган эди.