🔸Aгар томоқда оғриқ пайдо бўлса, у бўғилса, томоқда хавфли яралар чиқса, тут томирини қайнатиб, суви билан томоқ ғарғара қилинади.
🔸Ибн Сино шотут баргининг шираси билан томоқ, оғиз бўшлиғи ва тиш касалликларини даволаган. Бунинг учун шотут меваси суви билан томоқ ғарғара қилинади ёки оғизга олиб айлантирилади.
🔸Ширин бодом ёғига шакар қўшиб истеъмол қилинса, томоқни юмшатиб, овозни равон қилади, қуруқ йўталдан халос этади.
🔸Олхўри барги ёки илдизини сувда қайнатиб, сувида ғарғара қилинса, ҳалқумдаги тилчанинг шиши ва томоқдаги бодомчасимон безлар шишини қайтаради.
🔸Узум ғўраси сувини офтобда қуюлтириб, шарбатга айлангач уни ичилса, томоқ оғриғи, ҳалқум шишлари, оғиз ичининг пишиши каби дардларга шифо бўлади.
🔸Томоқ оғриғи асосан бод, балғам, қон, муртакнинг шамоллаши каби омиллар пайдо бўлади. Уни даволашда аввал ана шу омилларни аниқлаб, сўнг муолажага киришиш керак.
🔸Томоқ балғамдан оғриганда оғриқ унча билинмай, оғиз тўлиб сув келади. Шунда анжирни қайнатиб, ҳар чанқаганда сувини ичиш фойда беради.
🔸Хуноқ (ангина)да тезда қон олдириш керак. Иложи бўлмаса, нилуфар шарбатини олхўри сувига аралаштириб, ҳам ичиш, ҳам томоқни ғарғара қилиш керак.
🔸Томоққа яра чиқса, анзират билан гул уруғини туйиб, уни мум ёғига (оқ мум ва гул ёғидан тайёрланади) қўшиб, оз-оздан истеъмол қилиш керак.
🔸Икки дирам лавлаги сувига бир дирам дарахт пўкагини аралаштириб ичса, томоқ оғриғи даф бўлади.
🔸Кепакни бодом ва қанд билан қайнатиб томоқни ғарғара қилса, оғриқни йўқотади.
🔸Томоқ ва ўпка йўли қуруқшаганда исмалоқ ёғ билан истеъмол қилинса, шифо бўлади.
🔸Ерқалампир илдизини майдалаб, ундан тайёрланган дамламада оғиз-томоқни чайқаб ғарғара қилинса, дард чекинади.
🔸Бир чой қошиқдаги ичимлик содасини ва шунча тузни бир пиёла қайноқ сувда эритиб, илиқ ҳолида томоқ чайилса, оғриқни даф қилади.
🔸Хардал (горчитса) суви билан томоқ ғарғара қилиниб чайилса ҳам, оғриқни қолдиради.
🔸Муртак безлари яллиғланаётганда тоза керосинга пахта пилигини намлаб, ҳар ярим соатда томоқ тозалаб турилса, томоқ оғриғидан асар ҳам қолмайди.
🔸Турпни сувда қайнатиб, сувини сирка солинган асал билан қўшиб ичилса, энг оғир томоқ касалини ҳам даволайди.
🔸Бир бош саримсоқпиёзни бир кеча-кундуз мобайнида сиркада ушлаб, ўша сирка билан томоқни ғарғара қилсангиз, энг оғир томоқ оғриғи ҳам кўрмагандай бўлиб кетади.
🔸Анжир мевасини қайнатиб, сувидан ичган бемор муртак безлари яллиғланишидан халос бўлади.
🔸Хурмо томоқ бодомча безлари яллиғланишида, йўталда, танглай оғриганда шифобахш малҳам саналади.