Жорий йилнинг 17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.
17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3+8 даража илиқгача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари +15+20 даражагача аста-секин пасаяди.
17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.
17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.