Американинг саратон жамиятининг тадқиқотчиларининг маълумотига қараганда, кунига 6 соат ва ундан кўпроқ вақт ўтириб ўтказилса, йўғон ичак саратонидан вафот этиш хавфи 36 фоизга ортади.
Олимлар бунинг нима билан боғлиқ эканлигини аниқламаган, аммо уларнинг тахмин қилишича, узоқ вақт давомида ўтириш қондаги глюкоза ва инсулин меъёрининг ёмонлашишига, бу эса ўсимта ўсишига олиб келиши мумкин.