Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрига республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 36902 кишини ташкил этган.
Тошкент шаҳрига кўчиб келиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5171 кишига (13,3 фоизга) камайган.
2022 йилнинг 9 ойида Тошкент шаҳрига ҳудудлардан доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони:
— Тошкент вилояти – 16361 киши
— Қашқадарё вилояти – 4598 киши
— Самарқанд вилояти – 2696 киши
— Сурхондарё вилояти – 2153 киши
— Бухоро вилояти – 2049 киши
— Фарғона вилояти – 1640 киши
— Андижон вилояти – 1282 киши
— Хоразм вилояти – 1281 киши
— Навоий вилояти – 1146 киши
— Наманган вилояти – 1122 киши
— Жиззах вилояти – 970 киши
— Сирдарё вилояти – 828 киши
— Қорақалпоғистон Р. – 776 киши