Бутун дунё бўйича энг тезкор интернет яратилди

ЭСнет тармоғининг яратувчилари ЭСнет6 нинг янги версиясида унинг тезлигини 46 Тбит /с га оширдилар. Ушбу тезлик олимлар учун ўта юқори тезликдаги интернет бўлди.

ЭСнет Интернет тармоғи 1986-йилда АҚШда олимлар ўртасида катта ҳажмдаги маълумотларни узатиш учун алоқа воситаси сифатида пайдо бўлган. Доимий ривожланаётган технологиялардан хабардор бўлиш учун ЭСнет яратувчилари тармоқнинг такомиллаштирилган версиясини ишлаб чиқдилар.

ЭСнет6 нинг бундай ютуғига 400 Гбит /с дан 1 Тбит /с гача тезликда маълумотларни узата оладиган 24 000 км махсус оптик толали кабеллар орқали эришилди. Натижада 46 Тбит /с гача бўлган ўтказиш қобилияти ЭСнет6 ни ўз сегментида этакчига айлантиради.

Бундай қувват ЭСнет6 учун зарур бўлиб, олимлар улкан ҳажмдаги маълумотларни нафақат ўз ҳамкасблари, балки махсус обектлар ўртасида ҳам алмашишлари мумкин. Тармоқ иқлимни моделлаштириш, геномик тадқиқотлар, телескоп кузатувлари, физика тажрибалари ва квант маълумотлари каби маълумотларни ўрганадиган илмий соҳаларда ҳам талабга эга.