Шавкат Мирзиёев нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик ҳамда инфляцияни жиловлаш мақсадида МДҲ маконида озиқ-овқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини қайд этди.
Мамлакатларимизнинг транспорт тизимига бўлган жиддий таҳдидларни инобатга олган ҳолда, янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантириш ғоят муҳимдир. Бу ўринда гап «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» ҳамда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлларини қуриш лойиҳалари ҳақида бормоқда. Улар МДҲни трансқитъавий транспорт ташишларнинг муҳим занжирига айлантиришга кўмаклашади.
Президентимиз келгуси йилда Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг «Ёшлар инновация тарафдори» шиори остидаги биринчи конгрессини ўтказишни таклиф қилди.
2023 йилда Санкт-Петербург шаҳрини МДҲнинг маданият пойтахти деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарор кўллаб-қувватланди. 2024 йилда маданият пойтахти номини олишга Самарқанд номзоди илгари сурилди.