Россия-Украина уруши сабабли ядро таҳдиди кундан-кун ортиб бормоқда. Россия ишғоли таҳликаси туфайли НАТО га аъзо бўлиш учун мурожаат қилган Финландияда ядорвий қуролларга қарши Соғлик Маркази томонидан тавсия қилинган йод таблеткалари захираси тугади.
Ижтимоий Ишлар ва Соғлик Вазири, (Россия-Украина урушида) ядро қуролларининг қўлланилиши эҳтимолига қарши йод таблеткаси қўллашни тавсия қилди.
Вазирлик томонидан берилган хабарда “Битта ядровий объектдаги фалокат, қалқонсимон безда радиоактив хавфни юзага келтириши мумкин”дейилади.
Бу хабардан кейин аҳоли дорихоналарга кўп миқдорда харидга боргани сабабли йод таблеткалари қисқа фурсатда тугаб қолди. Вазирлик йод таблеткасини 3-40 ёшдагилар учун тавсия қилган.
Шунингдек, Вазирлик радиация билан боғлиқ фавқулодда ҳолатда, аҳолининг ўзини радиация нуридан асрашнинг энг маъқул йўли бу уйдан чиқмаслик эканлигини таъкидлади. Радиациядан ҳимояланиш борасида аҳолида маълум кўникмалар бўлиши зарурлигини ҳам айтиб ўтди.