Ижтимоий тармоқларда «Тўра Боболов лавозимидан озод этилиши кутилмоқда» деган мазмунда хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
«Норасмий манбалар томонидан тарқатилган хабарларда гўёки Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ўрнини бўшатиши аниқ бўлгани, бироқ унинг ўрнига номзод танланаётгани боис жараён бироз чўзилаётгани айтилади.
Бу хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, воҳадошларимиздан норасмий манбалар ва ижтимоий тармоқлардаги бу каби асосланмаган ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраймиз», дейилади расмий муносабатда.