Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Р.К.” фермер хўжалиги раҳбари Д.Э. фуқаро Д.га ушбу фермер хўжалигига ўрмончилик ташкил этиш мақсадида ижарага берилган 2 гектар ер майдонини ўзиники эканлигини айтиб, эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.