Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Кеча соат 18:15 да Бартиннинг Амасра туманидаги кўмир конида портлаш юз берди. Ҳудудда қутқарув хизмати ўша заҳотиёқ ўз ишини бошлади. Атрофдаги бошқа туманлардан ҳам ёрдамчи гуруҳлар етиб боришди. Ички Ишлар Вазири Сулаймон Сўйлу “Воқеа жойидан 40 та шаҳидимизни топдик” деди.

Президент Эрдуған ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Воқеа содир бўлган жойда кўпчилик ишчилар яраланган ҳолатда бўлсада қутқариб қолинди. Яраланганлардан 6 ишчи зудлик билан касалхоналарга ётқизилди.

Кончиларнинг яқинлари ҳам бугун эрталаб тонгда шифохонага етиб келишди.

 “Ушбу портлаш рўй берган вақтдан бошлаб, барча миллатдошларимиз, кончиларимиз, уларнинг оилалари, Туркияда ушбу касбда фаолият юритувчи барча ишчиларнинг бутун фикру хаёли шу ҳодисада бўлиб қолди. Умид қиламизки, бундан кейин ҳечқандай йўқотишларсиз эришилган натижаларни эълон қилиш насиб қилсин. 300-350 метр ер остида жуда катта сафарбарлик асосида барча кончи дўстларимиз билан иш олиб борилаётган эди. 40 та ишчимиз ҳаётдан кўз юмган бўлса, 58 тасини қутқариб қолдик. 11 та ярадоримиз касалхоналарда. 6 таси Чом ва Сакура шаҳар касалхонасида, 3 таси Бартин давлат шифохонасида, 2 таси хусусий касалхонада, 1 та ярадоримиз эса кома ҳолатида”, — дея таъкидлади Ички Ишлар Вазири Сулаймон Сўйлу.

“Қидирув-қутқарув хизматларимиз деярли ниҳоясига етиб қолди. 1 та ишчидан ташқари шахси номаълум киши йўқ. Шахси аниқланмаган кончи билан боғлиқ суриштирув ишлари давом этяпти. Воқеа ер юзасидан 350 метр чуқурликда содир бўлган. 2,5 км узоқликдамиз. Юрсангиз ҳам 45-50 дақиқадан бурун уердан чиқишга имконингиз йўқ. Шунча қийинчиликка қарамасдан конда ишлашга рози бўлган дўстларимизга ташаккур билдираман. Энг қайғули томони биз 3 ҳафта олдин ҳалок бўлган дўстларимиз билан шуерда бирга эдик. Бироқ уларни бошқа кўролмадик. Бошқа ҳечқачон бундай ҳол юз бермасин илоҳим”, — дея қўшимча қилган Энергия ва Табиий Конлар Вазири Фотиҳ Дўнмаз.

Бугунги кунгача Туркияда конларда рўй берган ҳалокатлар туфайли 5 минга яқин кончилар ҳаётдан кўз юмган. Улар сафига яна 40 та ишчи қўшилди.

“Йўқотган кончиларимизнинг оилалари, яқинлари, фарзандлари бизнинг омонатларимиздир. Ҳаётдан кўз юмган дўстларимизни ортга қайтара олмасакда, уларнинг оилаларини ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз. Ҳолат юзасидан барча суриштирув ишлари диққат билан олиб борилади. Ҳечнима назарда четда қолмайди. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин. Қолган ярадорларимизга шифо берсин”, — деди Президент Эрдуған.

Украина Давлати Президенти Владимир Зелинский Twitter даги саҳифасида Турк тилида ўз ҳамдардлигини изҳор этди. “Бартиннинг Амасра туманидаги конда юз берган портлаш ҳақида эшитиб, жуда хафа бўлдим. Ҳаётдан кўз юмганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия билдираман, ярадорларга шифо тилайман”, – деди у.

Путин эса ўз таъзиясини телеграф орқали жўнатди. У ҳам кончиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, ярадорларга шифо тилади.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.