Ироқда янги президент ўз фаолиятини бошлади. Абдуллатиф Муҳаммад Жамол Рашид ким?

Пайшанба куни мамлакат парламентида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра Абдулатиф Рашид Ироқ президенти этиб сайланди. Янги президенти Шиаларнинг Вазирликка номзоди бўлган Муҳаммад Шиа ас-Суданийга ҳукумат қуриш вазифаси юклатилиши кутилмоқда. 329 та ўрин мавжуд бўлган сайловнинг иккинчи босқичида 269 та номзод овозга қўйилди. 162 та овоз тўплаган Рашид, йиғилишда қасамёд қилиб, ўз фаолиятини бошлади.

Рашид, иккинчи босқичда Курдистон Ватанпарварлар Иттифоқи номзоди бўлган собиқ президент Барҳам Солиҳ билан беллашган эди. 1944 йилда туғилган Рашид, Ироқ Сув Манбалари Вазирлиги ва собиқ президент Жалол Талабанининг котиб ўринбосари лавозимида фаолият юритган эди.