Юнонистонда “Қуръони Карим” сўзи ёзилган футбол тўплари савдо расталаридан йиғиштириб олинди

Юнонистонда “Қуръони Карим” деб ёзилган футбол тўплари катта норозиликлар ва шов-шувга сабаб бўлди. Билдирилган қаттиқ норозиликлар сабаб футбол тўпларининг сотилиши тўхтатилди.

Ишлаб чиқарган фирманинг берган баёнотида, маҳсулотнинг сотувдан четлатилгани айтилди. Араб тилида “Қуръони Карим” сўзи ёзилган футбол тўпининг ўйинчоқ магазинларида сотилишини тўхтатиш учун адвокат ишга киришган.

Ҳолат юзасидан ишлаб чиқарувчи “Star” фирмаси айрим юртдошларнинг диний эътиқодларини камситиш деб ҳисоблангани учун юқоридаги ишлаб чиқарилган футбол тўпларини сотувдан четлаштирилганини айтаркан, сўзни таржима қилишда тушунмовчилик юзага келгани ҳамда хато таржима қилинганини таъкидлади.