«Замминистр»лар туманларга ҳайдалмоқда

➖Мирзаев Акмал Арзиевич Сардоба тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

➖Иномов Хамидулло Таджиевич Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими лавозимида ишлаган.

➖Латифжонов Азизбек Рахимович Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг моддий-техника ва молия-иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

➖Бердикулов Сирожиддин Валикулович Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

➖Умматов Бекзод Ҳамзаевич Асака тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раис ўринбосари лавозимида ишлаган.