Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 11.06.2022 йилдаги қарздор «П.Б.» МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТИБ «Ипотека банк» Хоразм вилоят филиали фойдасига жами 16,5 млрд. сўм миқдоридаги кредитдан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро иши юзасидан гаров мулки бўлган шерик жавобгар “Х.Ш.” МЧЖга тегишли бўлган Урганч шаҳрида жойлашган умумий ер майдони 1 167 кв.м.дан иборат савдо қилиш шаҳобчаси биноси 02.10.2020 йилда банк ҳамда томонлар ўртасида нотариал тартибда имзоланган ипотека шартномасига асосан 3,5 млрд. сўмга баҳоланган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида хатланган мол-мулкни электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун савдога чиқарилди.
Бинонинг бошланғич сотув баҳоси 3,5 млрд. сўм этиб белгиланган.