Дунё бўйлаб ҳайратланарли туғилишлар содир бўлмоқда. Камдан-кам учрайдиган айрим ҳолатлар барчани бирдек ҳайратга солмоқда. Эронда бир чақалоқнинг жинсий аъзоси йўқ ҳолатда туғилганлиги маълум бўлди.
Ҳар 30 миллиондан битта кузатиладиган бу ҳолат чиндан ҳам кишини ҳайрон қолдиради. Маълумотларга кўра, чақалоқнинг онаси ҳомиладорлик даври одатдагидек кечганини айтган. Яъни, у ўзида ҳечқандай фарқли ҳолатларни сезмаган. Чақалоқда ўғил болаларга хос мояк мавжуд бўлишига қарамай жинсий аъзоси йўқ. Жинсий аъзоси йўқ ҳолда туғилиш жуда ноёб ҳодиса эканлигини таъкидлаган шифокорлар болага жинсий аъзо кўчириб ўтказишларини айтди. Афалия деб номланган бу касаллик тиббиётда 100 тани ҳам ташкил қилмайди.
Афалия, ҳомиладорликнинг дастлабки бир неча ойида жинсий органларнинг раҳмда нормал ҳолатда ривожланмаслиги сабабли юзага келади. Мутахасислар юқоридаги ҳолат юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришаркан, боланинг соғлом эканлигини, ҳолати яхшилигини айтишмоқда. Эндиликда жарроҳлар жинсий органсиз туғилган ўғил бола чақалоқлар учун ясама олат яратишлари мумкин.
Фақат бу борада мутахасислар ўртасида айрим баҳслар пайдо бўлмоқда. Бир гуруҳ шифокорлар сунъий жинсий аъзо операцияси жинсни ўзгартириш ёки аёллаштириш амалиёти эканлигини айтишмоқда. Сабаби жинсиятга инсоннинг бошқа аъзолари ҳам мувофиқ бўлиши учун юздаги соқол ҳамда овознинг ҳам эркакка монанд бўлиши каби жиҳатларни ҳисобга олиш зарур бўлади. Афалия касаллиги билан туғилган гўдакларнинг нима сабабдан ушбу хасталикка йўлиқишганлиги ҳозирча маълум эмас.
Шунингдек, шифокорларнинг фикрича, бу ҳолат аслида кўрсатилган рақамлардан кўра юқорироқ кўрсаткичда, буни эса кўпчилик сир тутяпти.