Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража, кундузи 13-15 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ , кундузи 13-18 даража; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, баъзида эса 23-25 метр/секундгача етиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин). Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ ва 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.