Андижондаги “Жаҳон савдо комплекси”да ёнғин содир бўлди

Бугун, 19 октябр куни соат 03:46да Андижон шаҳар, Ёрбоши МФЙ, Наиман кўчасида жойлашган “Жаҳон савдо комплекси” АЖга қарашли дўконларда ёнғин содир бўлди.

ФВВ хабарига кўра, воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:56да етиб боришиб, ёнғин соат 04:00да тўлиқ қуршаб олинган, соат 04:16да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади, дейилади хабарда.