Тардиград, яна бир кенг тарқалган номи сув айиғи бўлган ушбу жонзот микроскоп орқали кўриладиган саккиз оёқли ҳашарот ҳисобланади. У дунёнинг энг чидамли жонзотлари қаторига киради.
Охирги марта Японияда янги жинслари кашф этилган сув айиқлари 300 ёки 700 микрометрни ташкил қилади. Танаси ипак қуртига ўхшайдиган саккиз оёқли сув айиғининг о ҳарфига ўхшаш оғзи бор. Одатда сувда ёки сув қояларида яшовчи сув айиқларининг асосий озуқаси ўзларидан ҳам кичик бўлган ротифер деб номланган микроорганизмлардир.
Сув айиқлари 520 миллион ёки 100 миллион йиллардан буён яшаб келаётганликлари тахмин қилинади. Олимлар, сув айиқлари +150 даража иссиқликда ва -272 даража совуқда ҳам жон сақлаб қола олишларини таъкидлашди.
Германиянинг Стуттгард Университетидаги микробиолог Ралф Шилл “Динозаврларнинг пайдо бўлишига ҳамда йўқ бўлишига сабабчи бўлган жонзот ҳақида гап кетяпти” деган эди, сув айиқлари ҳақида гапиратуриб.
2007 йилда Европалик тадқиқотчилар гуруҳи бир қанча микро жонзотларни тажриба қилиб кўришди. Сув айиқлари атмосферадан ташқарида, сувсиз ҳолатда 12 кунгача яшай олишди. Сув айиғининг яна бир ўзига хос хусусияти радияцияга чидамли эканлигидир. Кўпчилик жонзотни қисқа фурсатда ўлдирадиган юқори даражадаги радияцияга ҳам чидай оладиган сув айиқлари ер юзидаги ҳаётга якун ясайдиган улкан космик фалокатлар рўй берса ҳам тирик қолишлари айтилади.