UzAirways Россияга парвозлар сонини ошири маълум қилинди

Рейслар ҳафтасига 104 тадан 130 тагача кўпайтирилади. Бу ҳақда Самарқанддаги Discovering Uzbekistan анжуманида маълум бўлди.

Умумий ҳисобда, миллий авиаташувчининг парвозлари ҳафтасига 280 тагача етади: Туркияга (27 дан 32 гача), Қозоғистонга (14 дан 19 гача), Қирғизистонга (5 тагача), шунингдек БАА, Саудия Арабистони, Европа шаҳарлари, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Мисрга ҳам парвозлар оширилади.