Беларусь ҳудудидан Украинанинг муҳим инфратузилмасига ракета ва ҳаво ҳужумлари, жумладан, Эроннинг учувчисиз учоқлари билан зарба бериш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг бугун, 24 октябрдаги хулосасида айтилган.
Унда қайд этилишича, октябрь ойида Беларусда сафарбарлик ресурсларини текшириш давом этмоқда. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳузурида ишга қабул қилиниши мумкин бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни текшириш ва аниқлаштириш бўйича махсус гуруҳлар ташкил этилган. Ҳарбий ёшдаги эркакларнинг фаолият тури, ҳарбий мутахассисликлари ва оилавий аҳволини аниқлаштириш давом этмоқда.
Бундан ташқари, Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Россия ҳарбийлари Запорожье АЭС ишчиларига жисмоний ва маънавий босим ўтказиб, уларни “Росатом” билан шартнома имзолашга мажбур қилаётгани ҳақида хабар берди. Станция ходимларига Украина ҳукумати назорати остидаги ҳудудга ҳам бориш тақиқланган