Шерзодхон Қудратхўжа “СМА УМИД” хайрия фондининг юзи сифатида тайинланди

Таниқли журналист, профессор, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси Бошқаруви раиси ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа “СМА УМИД” хайрия фондининг юзи сифатида тайинланди.

Ушбу хайрия фонди даволаниши ва намоён болиши жиҳатидан мураккаб, мамлакатимиз тиббиёти учун янгилик бўлган Спинал мушак атрофияси (СМА) билан касалланган болалар ва уларнинг ота-оналарига моддий ва маънавий комак бериш мақсадида ўз фарзандларида касаллик кузатилган – Ниғматилла Юнусов ва Шерзод Раҳмонов томонидан ташкил этилган.

“СМА УМИД” хайрия фондининг илк кенгаш йиғилишида фонд юритувчиси ва юзи сифатида ЎзММА Бошқарув раиси Шерзодхон Қудратхўжа тайинланди.

Бу касаллик билан оғриган болалар учун керакли бўлган дори воситалари хорижий мамлакатлардан келиши ва саноқли компаниялар томонидан кам миқдорда ишлаб чиқарилиши сабабли жуда қимматбаҳо бўлиб, жамғарманинг асосий мақсади ушбу касаллик аниқланган болаларни тезликда шифокор кўригига етказиш, улар учун зарур миқдордаги дори воситалари учун моддий ёрдам кўрсатиш ва болаларнинг ота-оналарга манавий кўмак беришдан иборат.

Жамғарма маблағларни хайрия ёли орқали йиғади ва оммага очиқ ҳолда, мақсадли тарқатади.