Президентнинг “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:
➖ ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд-Нукус, Самарқанд-Мўйноқ, Самарқанд-Термиз, Бухоро-Термиз, Наманган-Термиз ва Наманган-Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни бошлаш;
➖ Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш;
➖ авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.