Йилнинг энг яхши ёввойи табиат фотографи танлови: 2022 йилнинг энг ажойиб табиат тасвирлари

Сиз кўриб ушбу суратда битта раидан ташқари барча эркак арилар бир урғочи арининг атрофини ўраб олишган. Қизиқ, бу ишқ жангида қайси бири ғалаба қозонаркан?!

Карина Аигнер исмли фотограф томонидан суратга олинган бу фото, мазкур йилда ўтказилган “Ёввойи табиат фотографи” мусобақасида ғалаба қозонди. Бу суратни кўриниб турган ҳолатида олиш учун яхшигина маҳорат керак бўлади. Сабаби ариларнинг нима қилаётганини билиш учун уларга жуда яқиндан разм солиш зарур бўлади.

Каринанинг айтишича, у бу суратни олиш учун анча пайтгача лойда юзтубан ҳолатда ётишига тўғри келган. Америкалик фотограф Карина 58 йилдан буён давом этиб келаётган бу мусобақада ғолиб бўлган бешинчи аёл ҳисобланади.

Фотограф “Мен аслида бу лаҳзаларни расмга олишни ният қилмагандим, ҳаммаси тасодифан рўй берди. Техаснинг жанубида анчадан бери фермада ишлайман. Тўсатдан ерда арилар қазган уясига кўзим тушиб қолди” дейди.

Бу турдаги арилар кактуслардан гулчанг тўплайди ва ўзлари қазган ердаги айланасимон уяларига йиғишади. Бу кактус гулчанглари ариларнинг личинкалари улғайгунича уларни асраш учун хизмат қилади.

Мусобақанинг яна бир иштирокчиси Таиландлик 16 ёшли Катаниодир. Суратда улкан китнинг оғзидан қочишга уринаётган сардина балиғини кўриш мумкин. Бу лаҳзани суртага олиш катта омад эди, дейди Катанио. 1964 йилда Ёввойи Табиат журнали томонидан ташкил қилинган ва бугунги кунда Лондоннинг Табиат Тарихий Музейида давом этаётган мусобақа, дунё сураткашлиги йўналишида энг илғор танлов сифатида машҳурдир. Мазкур йилда мусобақага 93 та давлатдан 38 минг 575 та иштирокчи қатнашди. Бир қанча йўналишларда мукофотлар тақдим этилди.

Ндакасининг ўлими – Бренти Стиртон, Жанубий Африка


Брент Стиртон бу йил фотомухбир йўналишида ютуққа эга бўлди. Суратда Ндакаси номли тоғда яшовчи горилланинг ҳаётдан кўз юмаётган онларини кўриш мумкин. Ндакаси, ҳали 2 ойлиги пайтидаёқ оиласидан айрилди. Оиласи ваҳшийларча ўлдирилди. Ндакаси эса Андрей Баума томонидан қутқарилди. Суратда Ндакаси ўз ғамхўри Андрейга суянганча жон бермоқда.

Жаннат фламинголари – Жунжий Такасаго, Япония


Суратдаги фламинголар, Боливиянинг юқори чўққисида жойлашган дунёнинг энг улкан туз кўли бўлмиш Салар де Уюнида туришибди. Ушбу кўл айни пайтда Боливиянинг энг катта литий конларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам фламинголарнинг келажаги хавф остида турибди. Япон фотографи ушбу мусобақада иштирок этиш учун бу суратни олиш жараёнида беморликни ҳам бошдан кечирди.

Ўлик кўл – Даниел Нунез, Гуатемала


Сурат юқоридан қараганда ям-яшил, чиройли кўринсада, аслида ҳечам фойдали эмас. Бу Гуатемаладаги Аматитлан кўлидир. Даниел Нунез, суратда ўрмон ва кўлдаги манзара тасвирини олиш учун дрондан фойдаланди. Кўлдаги бактериялар, Гуатемаладаги шаҳардан чиқаётган чиқиндилар ва ахлатлар туфайли шундай манзара юзага келади.