ССВ: Шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади

2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Шунингдек, 2022 йил якунига қадар:

2025 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва киритишга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланади.

Беморларни даволаш учун талаб этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тўлиқ шифохона томонидан харид қилинишини инобатга олиб, шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кунлик қолдиғи ҳамда нархлари манбалар кесимида шифохоналарнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.