Chevrolet Onix автомобилининг 1 ноябрдан сотувга чиқади

Ижтимоий тармоқларда Chevrolet Onix автомобилининг 1 ноябрдан сотувга чиқиши ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар пайдо бўлди.

Қайд этилишича, 90 от кучига эга, 1,2 литрли двигател ва механик узатмалар қутисига эга Chevrolet Onixнинг энг оддий позицияси нархи 150 миллион сўм атрофида бўлади.

Асосий комплектацияда галогенли фаралар, 2 та хавфсизлик ёстиқчаси, ESC барқарорлик тизими, блокировкага қарши ABS тормоз тизими, радиомагнитола ва кондиционер ҳам киритилган.