Россия Федерал мажлиси Федерация кенгаши раиси, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоевани «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.
«Сиз Россиянинг азалий, самимий дўстисиз ва ушбу юксак мукофот сизнинг тинимсиз виждонан меҳнатингизга муносиб баҳо, Россия—Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссангиз эътирофи бўлиб хизмат қилади», — дейди Матвиенко.
Ўз навбатида Олий Мажлис Сенати раиси ҳам мукофотга лойиқ кўрилганига муносабат билдирди.
«Бу мен учун катта шараф. Россия президенти Владимир Путинга самимий миннатдорлик сўзларимни билдирмоқчиман ва ушбу орденни, албатта, оқлаймиз», — дейди Норбоева.
Бундан ташқари, Сенат раиси парламент дипломатиясининг роли ҳақида гапирган.
«Ўсиб бораётган кескинлик ва стратегик ноаниқлик, мулоқот ва ишончнинг мисли кўрилмаган даражада йўқлиги, халқаро муносабатларда ноаниқлик кучаяётган бир шароитда айнан парламент дипломатияси давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ўзаро тушунишни чуқурлаштиришда муҳим роль ўйнаши мумкин», — дета таъкидлайди у.