38 йилдан буён қамоқда бўлган маҳбус айбсиз бўлиб чиқди

АҚШда 1983 йилда ваҳший жиноятнинг қурбони бўлган Роберта Вайдермер исмли аёлнинг қотиллигида айбланган ҳамда 38 йилдан буён қамоқхонада бўлган маҳкум Маурисе Ҳастингс айбсиз бўлиб чиқди.

Ҳастингс ДНК тести сабабли озодликка чиқди. Озодликка чиққан Ҳастингс “Ҳечкимни айбдор деб билмайман, қолган ҳаётимни мароқ билан яшаб ўтишни истайман” деди. Калифорния штатининг Лос Анжелес шаҳридаги судлардан бирида кўриб чиқилган даво аризасига биноан 1983 йилда тажовузга учраган Роберта Вайдермер исмли аёлнинг жиноятида айбдор деб топилган Ҳастингс умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилганди.

Вайдермер билан ДНК тестини ўтказган масъуллар натижалар Ҳастингснинг таҳлилларига тўғри келмаганини эътироф этишди. Аниқланишича, тажовуз оқибатида вафот этган марҳуманинг вужудида аниқланган сперма Ҳастингсга тегишли бўлмаган. Аёлдаги сперма одам ўғирлаш ва зўравонлик каби айбловлар туфайли қамоққа олинган бошқа бир маҳбусга тегишли эканлиги, у маҳбус эса 2020 йилда вафот этганлиги аниқланди.

38 йил давомида панжара ортида қолишга мажбур бўлган Ҳастингс бугунги кунларга етиш учун тинмай дуо қилганлигини айтди. Марҳума Роберта 1983 йилда  тажовузга учрагач, бош қисмига қарата узилган ўқ натижасида оламдан ўтганди.