Британияда катта жанжал: сув ости кемаларида денгизчилар 10 йилдан кўпроқ вақт давомида аёл ҳарбий хизматчиларга жинсий зўравонлик қилган

Ҳодисалар 2011 йилда, аёллар сув ости хизматига қабул қилинганда бошланган. Қироллик денгиз флоти тергов бошлади ва барча айбдорларни унвони ва мақомидан қатъий назар жазолашга ваъда берди, деб хабар қилди Daily Mail нашри.

Нашр сувости кемасига қўмондонлик қилган биринчи аёл Софи Брук (расмда) ҳақида ҳикоя қилади. Таҳқиромуз ҳаракатлар туфайли унда ўз жонига қасд қилиш мойиллик пайдо бўлди.

Брукнинг сўзларига кўра, денгиздаги рейдлар чоғида эркаклар уни беҳаё ҳақорат қилган, калтаклаган ва яланғоч аёлларнинг суратини кўрсатишган.

Ҳарбийлар, шунингдек, фалокат юз берганда зўрланиши мумкин бўлган аёл-денгизчилар рўйхатини тузиб, Софига «у №6» деб айтишди.

Брук ўз йигитига навбатдаги рейд ҳақида ёзган мактубида шикоят қилганидан сўнг, у давлат сирларини ошкор қилишда айбланган ва кейин хизматдан ҳайдалган.