Ўзбек-тожик чегарасидаги назорат ўтказиш пункти вақтинча ёпилади

Ўзбек-тожик чегарасидаги назорат ўтказиш пункти 8 кунга ёпилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

5-12 ноябрь кунлари Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа” чегара божхона постида қурилиш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилади.