Қидирувдаги “СOBALT” топилди

Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 18.08.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор “А.У. чораваси” деҳқон хўжалигидан ундирувчи ЧЕКИ “Савдогарбанк” фойдасига 25 млн. 870 минг сўм кредит қарзни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор банк олдидаги қарзини бартараф этмагани боис, Бюронинг Қува тумани давлат ижрочиси томонидан 19.03.2022 йил куни қарздорга тегишли бўлган “СOBALT” русумли автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

02.11.2022 йил куни Бюронинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган қидирув натижасида, ушбу “СOBALT” автомашинаси Олтиариқ тумани, Полосон қишлоғидаги хонадонларнинг бирига яширилганлиги аниқланиб, автомашина холислар иштирокида хатланган ва жарима майдонига олиб кирилган.

Ушбу сабаб қарздор 02.11.2022 йил куни банк олдидаги 25 млн. 870 минг сўм кредит қарзини тўлашга мажбур бўлди ва “СOBALT” русумли автомашина эгасига қайтарилди.