Тайлоқда қамоқ жазосини алмаштириб беришни таклиф қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро Ф.Қ. (муқаддам судланган) фуқаро О.нинг ишончига кириб, унинг отаси Р.га нисбатан туман ИИБ терговчиси томонидан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини гўёки ИИБда ишловчи мансабдор танишлари орқали ўзгартириб бериш эвазига 2 800 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 1 000 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.