Зеленский Россияни “Энергия терроризми” да айблади

Украина Президенти Владимир Зеленский, давлатда 4,5 миллион аҳолининг электр токисиз қолганини айтди. Россиянинг бу ҳужумини “Энергия терроризми” деб атаган Зеленский “Бу ҳужум душманимизнинг заифлигини кўрсатади. Жанг майдонида бизни енголмаганларидан кейин халқимизни шу тарзда енгишга ҳаракат қилишмоқда” деди.

Ҳафтанинг охирида Россия, Украинадаги электр билан боғлиқ ҳужумларига қўшимча тарзда ракета ҳамда дронлар ҳужумини ҳам тезлаштирди. Украина ҳукуматни халқни электрдан фойдаланишда тежамкорликка чорламоқда.

Россия Мудофаа Вазирлиги ҳам Украинадаги энергия тизимини нишонга олганликларини тасдиқлади. Русларнинг Ҳерсонда тайинлаган маҳаллий ижрочиси Крилл Стемоусов, Россия оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида Москванинг фавқулодда ҳудуддан аскарларини ортга қайтаришларини айтиб ўтди.

Ғарб манбалари Рус армиясидаги аскарлар шаҳарни аллақачон тарк этишганини таъкидлади. Маълум бўлишича, шаҳарда банклар бўшатилган, музейлар талон-тарож қилинган. Юқоридаги ҳолатларга қараганда Украиналиклар шаҳарни қайта қўлга киритиш имконига эга.