Mеҳнат таътилининг энг кам муддати 21 календар куни этиб белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

🔸 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходимларга йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам муддати 21 календар куни этиб белгиланди. Аввал бу муддат камида 15 иш кунини ташкил этарди.

🔸Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги 27 календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади;

🔸 Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

🔺 Давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) дам олиш куни тўғри келган тақдирда уни кўчириш қоидаси киритилмоқда, масалан, 1 сентябр – ишланмайдиган байрам куни якшанбага тўғри келса, қўшимча дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан “6 ой ўтгач (30. 04. 2023 йил)” кучга киради.