Тошкент шаҳри Сергели туманидаги автомобиль бозорида эркакнинг юзини кесган қашқадарёлик фуқаро қидирувга берилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 2 июль куни Сергели туманидаги автомобиль бозорида икки эркак ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда 1986 йилда туғилган М.Б. қўлдаги пичоқ билан А. исмли фуқаронинг юз қизмини кесиб юборади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан 277-модда 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда айбланувчи қидирилаётгани маълум қилинди.