Бу ҳақдаги қонунларни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев имзолади.
Ҳужжатлар тўплами республика конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум якунлари бўйича қабул қилинди. Эндиликда президент пойтахт, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва вилоятлар раҳбарларини маҳаллий депутатлар маъқуллаганидан кейингина тайинлаши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, парламентдаги «президентлик квотаси» деб аталадиган депутатлар сони 15 нафардан 10 нафарга қисқартирилди. Инновациялар давлат раҳбарининг сиёсий партияларга аъзо бўлишини, унинг яқин қариндошларига эса сиёсий лавозимлар ва давлат секторида раҳбарлик лавозимларини эгаллашини тақиқлайди.