Франциялик бир фуқаро уйида берухсат арслон боққани учун 8 ой қамоқ ҳамда ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш уюшмаси ҳисобига ўтказиш мажбурияти билан 14 минг 500 евро жарима жазосига ҳукм қилинди.
Франциядаги суд маҳкамаси, 2017 йилдан буён арслон боласини қафасда сақлаб келаётган фуқаронинг жазо олиши ҳақли деб топди. Мабодо ушбу шахс уюшмага тўлаши керак бўлган жаримадан бош тортса, суд чиқарган ҳукмга бўйсунмаса, қамоққа олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Шунингдек, суд 8 ойлик қамоқ жазосини шартли равишда 4 ойга қисқартирди. Кунига 15 евродан 90 кун давомида жарима тўлаб бориши белгиланди.