Италияда 2300 йиллик тарихга эга 24 та бронза ҳайкал топилди

Италияда археологлар Тоскана ҳудудида ниҳоятда яхши сақланган 24 та бронза ҳайкалини топишди. Ушбу кашфиётлар, Сан Каскиано де Багни номли тоғдаги қишлоқда, ҳаммом сифатида ишлатиладиган эски макондан топилган.

2300 йиллик эканлиги тахмин қилинаётган ҳайкаллар Ҳайгиеи, Апполон сингари мифологик худоларни тасвирлайди. Ҳайкаллар билан биргаликда эски ҳаммомдан 6 мингта атрофида бронза, кумуш ва олтин тангалар ҳам топилди.

Италия Маданият Вазирлиги, кашфиёт туфайли Тоскана улкан бурилиш сари қадам қўйганини таъкидлади. Бу ҳайкаллар Этруск ҳукмронлиги давридан Рома даврига ўтиш палласига тўғри келади, дейилмоқда. Ҳудуддаги қазиш ишлари Сиенадаги Хориж Университетидан Жакопо Таболли раҳбарлигида олиб борилди.

Таболли, ҳайкалларнинг ўша пайтдаги одатга кўра маросим ўтказилиб, кўмилганини айтиб ўтди. Маросим урф-одатига биноан, ҳайкаллар кўмилаётганда уларнинг эвазига маълум бир тилак тиланади ва сўралган нарса ижобат бўлади, деб ишонишган. Топилмалар қайта тикланиши учун ҳудуд атрофидаги лабараториялардан бирига етказилиши кўзланмоқда. Сўнгра Сан Каскиано Музейига қўйилади.

Италия Давлат Музейи менежери Муассимо Осанна, кашфиётларнинг Райс Бронзаларидан буён топилган энг муҳим кашфиёт бўлганлигини таъкидлади. Райс Бронзалари 1972 йилда кашф қилинганди. Улар қадимги жангчилар тасвиридан иборат эди.