Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тошини қўйди

9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тошини қўйди.

Мазкур шаҳарчани Хитойнинг «CAMC Engineering» компанияси қуради. Лойиҳанинг умумий қиймати 289 миллион доллардан зиёд этиб белгиланган.

Олимпия шаҳарчасининг майдони 100 гектар бўлиб, у ерда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади.

Тошкент шаҳри 2025 йилда мезбонлик қиладиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинларидан сўнг мажмуада Спортни ривожлантириш вазирлиги, спорт федерациялари ва Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолият кўрсата бошлайди.