Пойтахтдаги қатор туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига ўтказилган очиқ танлов натижаларига кўра, қатор тайинловлар амалга оширилди.

Абдусаттарова Шоира Қаҳрамоновна — Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

 Ш. Абдусаттарова 2005 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавр, 2009 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

 У ўз фаолияти давомида пойтахтимиздаги 50-сон оилавий поликлиникада шифокор, бош шифокор муовини, бош шифокор каби вазифаларда ишлаган.

Мавлонов Санжар Фозилович — Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

С. Мавлонов 2003 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти, сўнг Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

  У ўз фаолияти давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигида 1-тоифали мутахассис, бош мутахассис, Тошкент тиббиёт коллежи директори, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида бош мутахассис каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.

Ҳусанова Севара Рихсибаевна — Сергели туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

С. Ҳусанова 1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сон оилавий поликлиникада бош шифокор муовини, бош шифокор, ушбу туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман ҳокими ўринбосари каби масъул вазифаларда ишлаган.

Мирраҳимова Саидахон Шуҳратовна — Янгиҳаёт туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

У 2010 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.

Тиббиёт фанлари доктори, доцент С. Мирраҳимова ўз фаолияти давомида Самарқанд вилояти ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Тошкент педиатрия тиббиёт институти кафедра доценти каби лавозимларда меҳнат қилган.

Низамов Азизбек Каримбаевич — Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

А. Низамов 2008 йилда Тошкент давлат тиббиёт академиясининг Фарғона филиали, 2010 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаган.

У ўз фаолияти давомида Саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент шаҳар филиали директори ўринбосари, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Тошкент шаҳар бўлинмаси директори ўринбосари, Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бош координатори, Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Насирова Рано Раҳимовна — Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Р. Насирова 1995 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институтини тамомлаган.

 У ўз фаолияти давомида Яккасарой туманидаги 45-сон оилавий поликлиника бош шифокори муовини, туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош шифокори муовини, 59-сон оилавий поликлиника бош шифокори, Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

Саидова Нигорахон Адҳамжановна — Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Н. Саидова 1987 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институти (собиқ Ўрта Осиё медицина педиатрия институти)ни тамомлаган.

 У ўз фаолияти давомида Чилонзор тумани 28-сон оилавий поликлиника болалар бўлими мудири, бош шифокор муовини, Яшнобод тумани 27-сон ҳамда 32-сон оилавий поликлиникалар бош шифокори каби қатор масъул вазифаларда ишлаган.

Махматқулов Хуршид Чориевич — Бектемир туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Х. Махматқулов 2011 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавр, 2014 йилда магистратура босқичини тамомлаган.

 У ўз меҳнат фаолияти давомида Республика тери-таносил клиник шифохонасида бош шифокор муовини, Сурхондарё вилояти тери-таносил диспансери бош шифокори, Тошкент шаҳар 6-сон клиник шифохонаси бош шифокори каби лавозимларда меҳнат қилган.

  Киличев Анвар Акрамович — Шайхонтоҳур туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

У 2008 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтининг бакалавр, 2011 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.

 Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) бўлган А. Киличев ўз фаолияти давомида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида шифокор, бўлим мудири, Бухоро вилояти кардиология диспансери бош врачи каби масъул лавозимларда ишлаган.