Аукцион савдоси орқали сотиб олинган автомашина тендер ғолибининг ишончли вакилига топширилган

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Oper-uz” каналида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан электрон савдога қўйилган автомашиналарга давлат белгиси олишда қийинчиликларга дуч келинаётганлиги ҳақидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламан.

Электрон аукцион савдолари Ўзбекистон Республикаси Президезидентининг 2021 йил 24 июлдаги 5197-сонли қарорига асосан ўтказилади.

Бунга кўра, аукцион ғолиблигини тасдиқловчи баённома, аукцион ғолибини мулкга бўлган эгалик ҳуқуқини тиклашга яъни ўзини номига ўтказишга ва ушбу мулкга қўйилган барча чекловларни бекор қилишга асос бўлган расмий ҳужжат ҳисобланади.

Ушбу мулк билан боғлиқ барча ҳуқуқий муносабатлар эса мулкнинг собиқ эгасининг зиммасида қолдирилиши аниқ кўрсатиб ўтилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 04.03.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Пармонов Ойбек Анваровичдан “Анорбанк” АЖ фойдасига 113 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни эса жавобгар Пармонов Ойбекни эгалигида бўлган давлат рақами 60 Ф 185 СА ласетти автомашинасига қаратиш белгиланган, ушбу ижро иши бўйича қарздор эгалигида бўлган гаровдаги автомашина белгиланган тартибда хатланиб, 2022 йил 01 август куни мол-мулкни электрон аукционда сотиш учун чиқариш учун қарор қабул қилинган.

Ушбу қарорни ижро қилиш учун электрон онлайн аукционларини ўтказиш марказига электрон юборилган. Электрон савдога қўйилган автомашина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги 5197-сонли қарорига асосан электрон онлайн аукциони ўтказилиб, 2022 йил 26 сентябрдаги баённомага асосан 132 млн. сўм ҳисобида Тошкент ижара инвест МЧЖ аукцион ғолиби деб топилган.

Аукцион савдоси орқали сотиб олинган автомашина тендер ғолибининг ишончли вакилига топширилган.м