Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили сил ва деменция касаллигига чалинган

Бу ҳақда унинг адвокати Шалва Хачапуридзе маълум қилди.

Унга кўра, сиёсатчида 36 хил касаллик ташхиси қўйилиши мумкин.

Сўнгги ойларда Саакашвили касалхонада ётибди – унинг аҳволи узоқ давом этган очлик туфайли ёмонлашган.

Саакашвили банкир Сандро Гиргвлианини ўлдиришда ва депутат Валерий Гелашвилини калтаклашда айбланиб, уч ва олти йилга судланган.

Бундан ташқари, у бир қатор кўриб чиқилаётган ишларда айбланмоқда: 2007 йил кузидаги мухолифат митингини тарқатиш, давлат бюджети маблағларини ўғирлаш ва «Имеди» телеканалига ҳужум қилиш.