40 долларга ақлли телефон ишлаб чиқаришмоқчи

Бугунги кунда ақлли телефонлар юзлаб долларларга сотилмоқда. Ҳатто баъзи моделлар минг доллар атрофида баҳоланмоқда. Бироқ битта давлат ҳозирда 40 долларга ақлли телефон ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

Шунингдек, Давлат Президенти бу ҳақида гапира туриб, бундай телефонлар келгуси йилдан бошлаб албатта сотувга чиқарилиши ҳақида ваъда берди. Мақсад, Африка энг арзон ва энг ақлли телефонни чиқариши кўзда тутилган.

Бу ҳақда Кения Президенти Виллиям Руто, пойтахт Наиробида Миллий Тижорат ва Саноат Корхонаси ташкил қилган йиғилишда алоҳида тўхталиб ўтди. Телекоммуникация ширкатлари билан учрашувлар ўтказилаётганини таъкидлаган Руто, ҳар қандай эҳтиёж ва талабларга жавоб бера оладиган ақлли телефон 40 доллар ёки ундан ҳам арзон нархда сотилишини иддао қилди.

Руто “Сўз бераман, яқин 8 ёки 12 ой ичида Африканинг энг ақлли телефонини ишлаб чиқаради” деди. Шунингдек, Руто, яқин келажакда ҳукумат хизматларининг юздан тўқсон фоизи рақамли платформаларга кўчирилишини режалаштираётганларини айтди.

Эслатиб ўтамиз:
Аввал ҳам Руанда ва Жанубий Африкада ақлли телефонлар ишлаб чиқарилган эди, фақат Африкадаги ушбу телефонларни ишлаб чиқарган ширкат, шу йил фабрикани сотувга қўйганди.