3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатишга рухсат берилмоқда

Янги Меҳнат кодексига кўра, 3 ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра қуйидаги асослар бўйича бекор қилишга йўл қўйилади:

🔸ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;
🔸ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;
🔸ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги.

Амалдаги тартибга кўра, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно.