Кеча, 12 ноябрь куни Парижнинг Шарль де Голль аэропортида 18 йил яшаган эронлик қочқин аэропортда вафот этди. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Шарль де Голль аэропортида 18 йил яшаган Меҳран Карими Нассерий юрак хуружидан вафот этган.
1945 йилда туғилган деб тахмин қилинган Карими Нассерий 1988-2006 йилларда Шарль де Голль аэропортининг I терминалида яшаган. Аэропорт вакилининг сўзларига кўра, у сўнгги ҳафталарда яна аэропортда яшаган.
Унинг ҳикояси америкалик кинорежиссор Стивен Спилбергни “Терминал” фильмини яратишга илҳомлантирган. Унда бош ролни Том Хэнкс ижро этган.