Яқинда айрим тоифа талабалар учун тўлов-контракт тўлаш муддати 10 декабргача узайтирилгани маълум қилинди. Шу хабардан сўнг, “бу кимлар учун” деган саволлар кўпайди.
Қуйидаги маълумотдан барчаси тушунарли бўлади деган умиддаман:
1-курс талабалари (бакалавр ва магистр):
— контрактнинг 25%ини 10 декабргача, 50% ини 31 декабргача тўлаши керак;
1-курсда супер-контрактда ўқимоқчи бўлганлар:
— супер-контрактнинг 50% ини 10 декабргача тўлаши керак;
Давлат ОТМга ўқишини тиклаган талабалар (нечанчи курслигидан қатъи назар):
— контрактнинг 25%ини 10 декабргача, 50% ини 31 декабргача тўлаши керак;
Бир давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ўқишини кўчирган талабалар (нечанчи курслигидан қатъи назар):
— контрактнинг 25%ини 10 декабргача, 50% ини 31 декабргача тўлаши керак;
Хорижий (филиаллар) ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишини кўчирган талабалар (нечанчи курслигидан қатъи назар):
— контрактнинг 50% ини 10 декабргача тўлаши керак;
2, 3, 4 ва ундан юқори курс талабалари:
— контрактнинг 25% ини 1 октябргача, 50% ини 31 декабргача тўлаши керак эди. Юқори курс талабаларига контракт тўлаш муддатини узайтиришни ОТМ ректорининг (филиал директори) ўзи ҳал қилади. Шу сабабли турли ОТМларда муддат турлича бўлиши мумкин.